Асхат Хасенов Президентга “ҚазМунайГаз” компанияси фаолияти ҳақида ҳисобот берди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари “ҚазМунайГаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Асхат Хасеновни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий компаниянинг жорий йил етти ойлик фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди.

Асхат Хасенов:

➤ "ҚазМунайГаз" геологик қидирув ишларини фаол олиб бормоқда.

Жорий йилда мавжуд конларда қўшимча қидирув ишларини олиб бориш учун еттита скважина қазиш режалаштирилган. Улардан учтасида бурғулаш ишлари олиб борилган.

Хитойнинг CNOOC компанияси илк бор мамлакатдаги геологик қидирув ишларига сармоя киритишга қарор қилди. Sinopec компанияси ҳам Қозоғистонга катта сармоя киритмоқчи. Shell, Chevron, British Petroleum трансмиллий корпорациялари Атирау, Ақтўбе ва Манғистау вилоятларидаги объектларни ҳар томонлама ўрганишмоқда.

➤ сўнгги 7 ойда нефть ва конденсат қазиб олиш ҳажми 15,3 миллион тоннани ташкил этгани ҳақида хабар берди.

Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга кўп. Табиий ва буғланган газ қазиб олиш ҳажми эса 6,7 миллиард куб метрга етди, бу ўтган йилга нисбатан 19 фоизга кўпдир.

Ғарбий Прорва (Атирау вилояти), Ўриктау (Ақтўбе вилояти), Рожков (Ғарбий Қозоғистон вилояти) конларида газни қайта ишлаш ҳажмини ошириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

➤ нефть ташиш ҳажми 49 миллион тоннани ташкил этгани ҳақида хабар берди.

Қўшимча транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди: етти ой давомида Озарбайжонга 0,9 миллион тонна, Германияга 1,1 миллион тонна нефть ташилди. Венгрияга 85 минг тонналик Қозоғистон нефтининг биринчи партияси етказилди.

Жорий йилда маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводларида 10,4 миллион тонна нефть қайта ишланди. Жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш 7,8 миллион тоннага етиб, 936 минг тоннага ўсди. Бу — рекорд кўрсаткич.

➤ унинг айтишича, Мангистау вилоятидаги Кендирли заводида тузсизланган денгиз суви Жанаўзен шаҳрининг сув тақсимлаш тармоғига қуйила бошлаган.

Бундан ташқари, 247 МВт қувватга эга гибрид электр станцияси қурилиши давом этмоқда. Йилига 1 миллион 250 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга полиэтилен заводи қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 7,4 миллиард долларни ташкил этади.

➤ ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларни тақдим этди.

Президент:

геология-қидирув ишлари ва йирик сармоявий ташаббусларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттиришни бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевани қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар