Арманистон Президенти Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади

None
None
ЕREVAN. Кazinform - Қозоғистон Элчиси Болат Иманбаев Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян билан учрашди ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Янги Қозоғистон: Янгиланиш ва модернизация йўли» Мурожаатномасининг асосий қоидалари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ўз навбатида, В.Хачатурян Қозоғистон Президентининг «Янги Қозоғистон»ни яратиш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, трансформация бўйича таклиф этилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилиши замонавий глобал чақириқлар шароитида мамлакатни тараққиётнинг янги босқичига кўтаради. Қозоғистон раҳбариятининг сиёсатини қўллаб-қувватлар экан, Қозоғистоннинг кучли ижтимоий давлат қуриш тажрибаси Арманистон учун муҳимлигини айтди.

Томонлар, шунингдек, Қозоғистон-Арманистон ҳамкорлигини сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш, 2022 йилда ўтказиладиган халқаро тадбирлар жадвали ҳамда юқори ва олий даражадаги икки томонлама учрашувларни муҳокама қилди.

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилга бориб 30 фоизга ошган ижобий динамикани қайд этиб, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Арманистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Сўнгги хабарлар