Арманистон, Озарбайжон ва АҚШ Вашингтонда уч томонлама учрашувга тайёргарлик кўрмоқда

ASTANA. Kazinform - Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян 7-8 августда Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Армения, Азербайджан и США готовятся к трехсторонней встрече в Вашингтоне
Фото: mfa.am

Арманистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Н.Пашинян Вашингтонга ташрифи давомида АҚШ президенти Д.Трамп билан икки томонлама учрашув ўтказади. Музокаралар Арманистон ва АҚШ oртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга бағишланади.

Бундан ташқари, Арманистон бош вазири, АҚШ президенти ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув кун тартибидан Жанубий Кавказда минтақавий тинчлик, барқарор ривожланиш ва иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш масалалари ўрин олган.

Аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситалари шу жума куни ўзаро англашув меморандуми имзоланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 10 июлда Абу-Дабида Арманистон бош вазири ва Озарбайжон президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Асосий эътибор ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келаётган чегараларни делимитация қилиш, Зангезур йўлагининг очилиши ва ривожланиши, тинчлик шартномасини тасдиқлашга тайёргарлик кўришга қаратилди.

Сўнгги хабарлар