Арманистон 2026 йилда Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитига мезбонлик қилади
ASTANA. Kazinform – Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити 2026 йилда Ереванда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги постида Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“2026 йил баҳорида Арманистонда Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити бўлиб ўтишини мамнуният билан эълон қиламан. Мен ЕИҲ барча етакчиларига ушбу муҳим қарорни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деб ёзади Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги постида.
Яна бир нутқида у 2028 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитини қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Арманистон ва Озарбайжон ЕИҲ саммитини ҳар икки давлатда ўтказишни ўзаро қўллаб-қувватлаганини алоҳида таъкидлаш лозим”, — деди Никол Пашинян.
Европа ижтимоий ҳамжамияти (ЕИҲ) - Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан 2022 йилда таклиф қилинган Европа келажаги бўйича сиёсий ва стратегик мунозаралар учун платформадир.
ЕИҲга аъзо давлатлар раҳбарлари йилига икки марта саммит ўтказиб, Европа билан боғлиқ стратегик масалаларни муҳокама қилади.
Аввалроқ Арманистон парламенти Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллагани ҳақида ёзган эдик.