Арман Миса дзюдодан жаҳон чемпионати совриндори бўлди

ASTANA. Kazinform – Болгариянинг София шаҳрида ўсмирлар ўртасида дзюдодан жаҳон чемпионати бошланди.

Арман Мыса дзюдодан әлем чемпионатының жүлдегері атанды
Фото: Қозоғистон Дзюдо федерацияси

Мусобақанинг илк кунида қозоғистонлик ёш дзюдочи Арман Миса (-50 кг) бронза медални қўлга киритди.

Қозоғистон Дзюдо федерацияси маълумотига кўра, 50 килограммгача вазн тоифасида курашган у бешта беллашув ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган.

Бронза медали учун баҳсда венгриялик Милан Цабони ишончли тарзда мағлуб этиб, жаҳон чемпионатида бронза совриндорига айланди.

Таъкидлаш жоизки, ўсмирлар ўртасидаги дзюдодан жаҳон чемпионати 30 августга қадар давом этади. Мусобақада жаҳоннинг 71 мамлакатидаги 551 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар