Аргентинада динозаврнинг янги тури топилди
Унга Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи» асаридаги аждаҳо шарафига Мераксес Гигас деб ном беришди. Калтакесакнинг боши катта, олд оёқлари эса калта.
Бу 90 миллион йил аввал Патагонияда яшаган карчародонтозавр. Қисқа олд оёқларига қараб уни тираннозавр рекс ўхшатиш мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, динозаврларнинг бу хусусияти уларни гуруҳ бўлиб овқатланганда бошқа динозаврларнинг тишлашидан ҳимоя қилган.
«Улар Ер юзини макон қилган энг катта йиртқич динозаврлардан бири. Бунгача бош суяклари бутунлигича топилмаганди. Ўлчовларнинг аксарияти тахминий эди. Энди Меракс аниқлангандан сўнг биз бош суяги ва панжаларининг ҳақиқий ҳажмига яқинлашдик. Бу ушбу турнинг эволюциясини тушуниш учун керак», - дейди палеонтолог Себастьян Апестегуйя.
Аргентинада топилган динозавр 39 - 53 ёш атрофида бўлган.
Бу Ер юзида топилган энг қадимги намуналардан биридир. Меракслар тираннозавр рексдан тахминан 20 миллион йил олдин йўқ бўлиб кетган.