Ҳар икки ойда бир марта илм-фан ютуқлари ҳақида дайджест оламан – Президент
«АҚШда мамлакат Президенти ҳузуридаги Фан ва технологиялар бўйича кенгаш фаолиятидан бири олимлар ва Президент Админстрацияси ўртасида ахборот алмашиш ҳисобланади. Шу боис, кенгашимиз олимлари илм-фан соҳасидаги янгиликлар ва тенденциялардан, айниқса, фойдали таклифлардан Давлат раҳбарини доимий хабардор қилиб боришни таклиф қилмоқдалар», — деди олим Давлат раҳбари иштирокида ўтказилган Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида.
Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев олимлар томонидан билдирилган барча таклифлар тўпланиб, инобатга олинишини таъкидлади.
«Мен ўзим мунтазам равишда икки ойда бир дайджест оламан, унда бутун дунёдан илм-фан ютуқлари ҳақида хабар берилади. Юртимиз олимларининг маълумотлари жуда фойдали бўларди», – деди Давлат раҳбари.
Фото: t.me/aqorda_resmi
Муаллиф: Марлан Жиембай