15:46, 19 Март 2021 | GMT +5
Апрель ойида 1 млндан ортиқ қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланади
NUR-SULTAN. Kazinform – Апрель ойида Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ одамга коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Апрель ойида 1 млндан кўпроқ одамларни COVID-19га қарши вакцина билан эмлаш режалаштирилган. КВИга қарши аҳолини босқичма-босқич вакцина билан эмлаш бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда. Бугунги кунга қадар мамлакат ҳудудларига 145 минг доза вакцина етказиб берилди. Жорий йилнинг март ойи охирига қадар қўшимча 150 минг дозани етказиб бериш кутилмоқда. 2021 йил 19 март ҳолатига кўра, 100 мингдан ортиқ одам вакцина билан эмланди, шу жумладан 63 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари, 22 минг ўқитувчилар, 7 минг ички ишлар идоралари ходимлари, 8 минг - бошқа тоифадаги фуқаролар», - деб ёзди вазир Facebookда.