11:37, 15 Май 2023 | GMT +6
Анна Данилина Рим мастерс турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтликлар тоифасида биринчи, дунёнинг 26-ракеткаси Анна Данилина Рим WТА 1000 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Иккинчи даврада қозоғистонлик теннисчи венгриялик Тимеа Бабош билан бирга дунёнинг собиқ 1-ракеткаси, Беларус вакили Виктория Азаренка ва бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан учрашиши керак эди.
Бироқ В.Азаренка жароҳати туфайли ўйинга келмади ва Қозоғистон-Венгрия жуфтлиги чорак финалга йўл олди.
А.Данилина ва Т.Бабош ярим финалга чиқиш учун мусобақанинг 4-ракеткаси австралиялик Сторм Сандерс ва бельгиялик Элиза Мертенс билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ