Анна Данилина Франциядаги турнирнинг финал босқичига йўлланма олди

Анна Данилина
Фото: Sports.kz

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 56-ракеткаси Анна Данилина Анжер (Франция) челленжер турнирининг финалига йўл олди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 2-ракеткаси А.Данилина россиялик Александра Панова билан бирга ярим финалда голландиялик Бибиана Схоофс ва бельгиялик Кимпберли Циммерман билан куч синашди.

Қизғин кечган биринчи ўйинда Қозоғистон-Россия жуфтлиги тай-брейкнинг ҳал қилувчи палласидаёқ мувозанатни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди – 7:6 (9:7). Иккинчи сетда яққол устунлик қилди - 6:2.

Деярли бир ярим соат давом этган мусобақада Анна ва Александра эйс амалга ошира олишмади, бироқ улар 9 та брейк-пойнтдан учтасини ишлатишди. Бибиана ва Кимпберли 2 та эйс, 1 брейк (8 брейк-пойнт) билан ажралиб туришди.

А.Данилина ва А.Панованинг финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Франциядаги турнирда ярим финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram