Анна Данилина Франциядаги турнирнинг ярим финалига чиқди
Жуфтлик баҳсларида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Анна Данилина Анжер (Франция) челленжер турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган А.Данилина россиялик Александра Панова билан бирга чорак финалда америкалик Маккартни Кесслер ва Алана Смитга қарши баҳс олиб борди.
1 соат 19 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:3, 2:6, 10:6 ҳисобида зафар қучди. Улар 2 та эйс билан бирга 3 та брейк-пойнтдан 1 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлишди. Рақиблар 2 та эйс, 2 та брейк (4 та брейк-пойнт) билан ажралиб туришди.
А.Данилина ва А.Панова финалга чиқиш учун голландиялик Бибиана Схоофс ва бельгиялик Кимпберли Циммерман билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Мисрдаги турнир финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.