Анадолу салжуқийлари ва Жўжи улуси ўртасидаги муносабатлар – ўрта асрдаги энг муҳим мавзу – Абдуллах Гюндоғду
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бўлиб ўтган “Жўжи улуси: тарихи, мероси ва таълими” мавзусидаги халқаро илмий анжуманда иштирок этган Анқара университети профессори Абдуллах Гюндоғду Жўжи улуси ва турк-салжуқийлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ҳақида маъруза қилди.
Туркиялик олим Жўжининг буюклиги туркий дунёнинг муштарак тарихи эканлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, Олтин Ўрда даври умуман Евроосиё халқлари, жумладан, туркий халқлар учун ҳам абадий из қолдирган.
“Олтин Ўрда ва Жўжининг буюклиги нафақат ўтмиш тарихи, балки умумий тарих ва келажак учун зарур бўлган тарихдир. Рус тарихчилари “биз империя сиёсатини Жўжи улусидан олдик”, дейдилар. Умуман олганда, Жўжи улуси – Евроосиё халқлари ва туркий халқларнинг умумий тарихидир. Аммо Қозоғистон тарихи бевосита Олтин Ўрда даври билан боғлиқ. ХІІІ асрда Чингизхон империясининг ташкил топиши бутун Евроосиёга катта таъсир кўрсатган бўлсада, асосан туркий дунёда абадий из қолдирди. Бу даврда деярли барча дашт халқлари турли сиёсий минтақаларда бўлишларига қарамай, яқин алоқада бўлганлар. Бу минтақавий алоқалар ичида Анадолу билан Дешти Қипчоқ ўртасидаги муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Озарбайжон ва Анадолуни ватанига айлантирган ғарбий турклар, яъни бизлар ўғийлар билан қипчоқ чўлининг шарқий ва шимолий (таҳр. Шимолий-ғарбий Қозоғистон) турклари ўртасидаги сиёсий-дипломатик, маданий алоқалар 13-15 асрларда турли сиёсий тузилмалар орқали амалга оширилди. Бу алоқалар ўрта асрларнинг охирларида икки давлат – Олтин Ўрда хонлиги ва Усмон империясининг пайдо бўлишини тушунишимизга ҳисса қўшиш имкониятига эга”, – деди Абдуллах Гюндоғду.
У ўз маърузаси давомида Чингизхоннинг юришлари ва Жўжи улусининг яратилиши, биринчи қипчоқ юришлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
“Чингизхон 1220 йилда бошлаган Хоразм юришида 1222 йилда икки саркардаси — Жебе ва Субедейни Шимолий Кавказ ва Қипчоқ хонлигига юришга жўнатади. Бу биринчи қипчоқ экспедицияси талончилик уринишига ўхшаса-да, аслида уни кейинчалик содир бўладиган иккинчи қипчоқ юришига тайёргарлик сифатида кўриш керак. Хоразм юришидан сўнг Чингизхон 1225 йилда ўз ватанига қайтиб келди. 1222 йилдан бошлаб у Дешни қипчоқ юртида бўлган тўнғич ўғли Жўжига Иртис ва Волга дарёлари оралиғидаги бепоён ерни бошқариш учун берди ва у ерда Буюк Ўрда қуриб, олтин тахт ўрнатишни буюрди. Шунинг учун тўрт улус орасида биринчиси яратилган. Бироқ, Жўжи 1227 йилда отасидан олдин вафот этди. Бу йил Чингизхон бу ерларни набиралари Бату ва Ўрдага бўлиб беради”, – деди у.
Абдуллах Гюндоғду, Чингизхон юришлари пайтидаги Анадолу туркларининг тарихи ҳақида ҳам гапирди.
Турк олимининг фикрича, Хоразм давлати қулагандан кейин Анадолу-Салжуқийлар билан Жўжи улуси ўртасида умумий чегара пайдо бўлган.
“ХІІІ аср охирида Анадолу-Салжуқийлар давлати тенгсиз куч сифатида ажралиб турарди. Сулаймоншоҳ мамлакатни савдо йўллари чорраҳасига айлантирди ва Анадолуда марказий ҳукумат ўрнатди. Чингиз бўрони бошланиб, давлатни гуллаб-яшнаган даврда унинг ўғиллари шарқий минтақада ҳарбий ва сиёсий муваффақиятларга эришдилар. Чингизхон қўшини Хоразмни босиб олгач, Жўжи улуси ва Анадолу салжуқийлари чегарадош давлатларга айланди. 1237-1242 йилларда қипчоқларнинг иккинчи юриши ёки рус экспедицияси бошланади. Бу ғарбий юришларнинг иккинчиси эди. Батухон бошчилигидаги бу буюк юриш Россия ва Шарқий, марказий ва жанубий Европага таъсир кўрсатди ва Олтин Ўрданинг буюк давлат сифатида тарих саҳнасига чиқишига сабаб бўлди. 1242 йилда Угедейнинг вафоти ҳақидаги хабардан сўнг Чингиз қўшинларининг юриши тўхтаган бўлса-да, Олтин Ўрда хонлигининг барпо этилиши кўп сонли қипчоқларнинг ўтроқ дунёга сингиб кетиш ўрнига кўчманчилар дунёсига қайтишига олиб келди”, – деди профессор.
Абдуллах Гюндоғду, ғарбга учинчи юришдан сўнг Ғарбий Туркларнинг Жўжи улусига қарам бўлиб қолганлигини айтиб, нутқини якунлади.
“1240 йилда бобоий қўзғолони турк салжуқийларининг ички тузилишини ларзага келтирди. Бу вазиятдан фойдаланган Байжу Ноян 1240 йил охирида Турон платосидан Анадолуга биринчи юришини уюштирди. 1243 йил июль ойининг бошида у 30 минглик қўшин билан навбатдаги юриш уюштирди ва Сивас шаҳри яқинидаги Кёсе-дагеда салжуқийлар қўшинини мағлуб этди. Оғир солиқ шартномасидан сўнг салжуқийлар Жўжи улусига қарам бўлиб қолдилар. Умуман олганда, Жўжи улуси ва Анадолу салжуқийлари ўртасидаги муносабатлар ўрта асрларнинг энг муҳим ва қизиқарли қисмидир”, – деди Анқара университети профессори.