Аммиакли селитранинг нархи пасайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида ўғитлар нархларини тартибга солиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Минерал ўғитлар билан таъминланганлик масаласига келсак, ишлар режадагидек олиб борилмоқда. Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани самарасида маҳаллий минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилар билан фермер хўжаликларининг эҳтиёжини қондириш борасида келишувга эришилди. Аммиакли селитранинг нархи 200 мингдан 160 минг тенгега тушди», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига «Кен дала» дастури бўйича 70 миллиард тенге, «Озиқ-овқат контракт корпорацияси»нинг форвард харидлари дастури орқали 80 миллиард тенге миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

«Шу билан бирга, жорий йилда форвард харидлар ҳажми икки баравар ошди. 17 март ҳолатига кўра, «Кен Дала» дастури бўйича 94,8 миллиард тенгега аризалар келиб тушган, шундан 46,6 миллиард тенге молиялаштирилган. Шундай қилиб, ушбу мақсадлар учун ажратилган кредит ресурсларининг дастлабки 2 та транши деярли тўлиқ ўзлаштирилди. Озиқ-овқат контракт корпорациясига 76 миллиард тенгедан ортиқ аризалар келиб тушган, шундан 52,5 миллиард тенге молиялаштирилди», - деди Ербол Қарашўкеев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар