Америкалик Жозеф Лабейт «Барс» хоккей клуби сафига қўшилди

Шартнома бир томонлама асосда 2024 йилнинг 30 апрелигача тузилган.
1993 йил 16 апрелда туғилган Жозеф Лабейт аввалги фаолиятида Шимолий Америка клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача швециялик Понтус Оберг «Барс» сафига келиб қўшилганди.
Швециялик ҳужумчи билан бир томонлама шартнома 2024 йилнинг 30 апрелига қадар тузилган.
Понтус Оберг 1993 йил 23 сентябрда туғилган. Миллий хоккей лигасида у «Нэшвилл», «Анахайм» ва «Торонто» жамоаларида 132 ўйин ўтказган.
Шартнома ўтган йили «Барс»да ўйнаган Егор Шалапов, Майкл Шапу, Динмуҳамед Қаиржан, Кирилл Савицкий, Жереми Бракко, Александр Васильевич, Тамирлан Гаитамиров, Нельсон Ножье, Михаил Рахманов, Эмиль Нурғалиев, Алекс Грант, Роман Старченко, Никита Бояркин, Адил Бекетаевлар билан муддати узайтирилди.
Муаллиф: Адилжан Умбет