Aмерикада ноёб жирафа туғилди

ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Теннесси штатидаги «Брайтс» ҳайвонот боғида янги ретикуляр жирафа бузоқ туғилди. Аслида, бу кам учрайдиган воқеа эмас – у ёки бу ҳайвонот боғида, деярли, ҳар ҳафта жирафа туғилади. Фақат янги туғилган жирафа боласининг ўзига хослиги – танасида доғи йўқ, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None

«Вокруг света» сайти хабарида айтилишича, олимлар ғайриоддий мазкур ҳодисани изоҳлаб, камдан-кам ҳолда тўрсимон жирафа доғсиз туғилишини таъкидлашган. Ҳайвонот боғи раҳбари Дэвид Брайт «WJHL» телеканалига берган интервьюсида тарихда мукаммал равишда бир хил тусланган жирафа учрашини айтди. Шундай жонивор 1970 йил Японияда туғилган. Афсуски, ҳеч ким ўша мисолга далил келтирмаган.

Ҳатто, бирор сурат ҳам йўқ. Ҳеч ким кўрмаган экан, бундай жонивор мавжуд эмас, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жирафанинг доғли нақши табиат билан боғлиқ. Она орқали бузоққа ўтадиган чизиқлар камуфляж сифатида хизмат қилади. Ёввойи табиатда шу белгисиз йиртқичдан яшириниш қийин кечиши мумкин. Айни пайт ноёб жирафа учун ном танланяпти.


Сўнгги хабарлар