Amazon 600 000 дан ортиқ янги ишчи ўрнига СИни танлади
ASTANA. Kazinform — Amazon сунъий интеллект (СИ) ва ишчи кучини ўзгартириш орқали автоматлаштиришни фаол равишда ўрганмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири FOX Businessга таяниб.
 
                                              Электрон тижорат гиганти 2033 йилга бориб АҚШдаги ишчи кучини кўпайтирмасдан ўз сотувларини икки баробарга оширишни мақсад қилган. Бу шуни англатадики, Amazon 600 000 дан ортиқ янги ишчиларни ёллаши шарт эмас.
Amazon бош технология директори Тай Брэди компаниянинг ҳозирги ходимлари ўз ишларини роботларга бой бермасликларини айтди; бунинг ўрнига, янги технология одамлар билан бирга ишлайди.
Amazon Калифорниянинг Милпитас шаҳрида етказиб бериш жараёнини яхшилаш учун янги робототехника ва СИ технологияларини жорий қилишни режалаштирмоқда.
Amazon келгуси йил охиригача тахминан 40 та тарқатиш омборини автоматлаштиради. Morgan Stanley нинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий таъсир йилига қарийб 4 миллиард долларга етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Amazon омборларидаги роботлар ходимлар сонига яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эдик.