Алжирда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 65 кишига етди

NUR-SULTAN. Kazinform - Алжирда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 65 кишига етди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Телеканал маълумотларига кўра, табиий офат ўт ўчириш ва қидирув -қутқарув ишларида қатнашган 37 киши ва 28 алжирлик аскарни ҳалок бўлган. Сешанба куни Afrigatanews ахборот портали 25 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини хабар қилди.

Алжир Миллий радиоэшиттириш хизмати маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қанча провинцияларида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Улар: Джиджель, Сетиф, Беджайя, Аннаба, Тебесса, Блида, Буира, Бумердес, Гельма ва Хеншела. Ҳудуд расмийларига кўра, ёнғин иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли содир бўлган, бироқ уларнинг баъзилари ёқиб юборилган бўлиши мумкин. Алжир ҳарбийлари тилсиз душманни бўйсундиришга ёрдам бермоқда.


Сўнгги хабарлар