Альп тоғларидаги Ла-Плань курортида кўчкида британиялик чанғичи ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform — Франция Альп тоғларидаги кўчкида британиялик чанғичи ҳалок бўлди, деб хабар беради The Guardian.
“Тахминларга кўра, 50 ёшлар атрофидаги эркак киши 2,5 метр қор остида 50 дақиқалик қидирув ишларидан сўнг топилди”, — деб хабар берди Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Ла-Плань курорти маъмурияти.
Дам олиш маскани маъмуриятининг сўзларига кўра, у асосий чанғи йўлидан чанғи учаётган пайтда қор кўчкиси содир бўлган.
Йўқолган фуқарони топиш учун якшанба куни кундуз 50 нафардан ортиқ одамдан иборат қутқарув гуруҳи операцияда иштирок этди, улар орасида шифокорлар, чанғи мактаби инструкторлари ҳамда итлар ҳам бор эди.
Воқеа содир бўлган пайтда эркак гуруҳ билан чанғи учаётган эди, бироқ дам олиш маскани маъмуриятининг сўзларига кўра, унинг ёнида қор кўчкиси трансивери (қор кўчкиси пайтида қор остида қолган одамни топиш учун мўлжалланган қурилма) йўқ эди ва профессионал ўқитувчи назорати остида бўлмаган.