Алматиликлар Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйишди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алмати ҳокими Бахитжан Сағинтаев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мустақиллик» монументи олдидаги тантанали тадбирда ҳоким ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Шунингдек, гулчамбарлар желтоқсанликлар(декабрчилар, 1986 йилги 16 декабр воқеаси иштирокчилари), партиялар ва фуқаролик жамияти вакиллари, Aфғонистон уруши ва Чернобил қатнашчилари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари ва этно-маданий бирлашмалар вакиллари, «Nur Оtan» партияси ёшлар қаноти вакиллари томонидан қўйилди.

Тадбир ҳарбий оркестр жўрлигида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик монументи Республика майдонида 1996-йил 16 декабрда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан очилган. Муаллифлик гуруҳи раҳбари республикада хизмат кўрсатган меъмор Шоқан Уалихановнинг авлоди Шота Уалихановдир.









Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram