Алматидан Вьетнам ва Чехияни боғлайдиган рейслар йўлга қўйилди

ALMATY. Кazinform – Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Ханой-Алмати-Прага йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйди.

Алматидан Вьетнам ва Чехияни боғлайдиган рейслар йўлга қўйилди
Фото: Алмати ҳокимлиги

Алмати шаҳар туризм бошқармаси маълумотларига кўра, Airbus A330 самолёти янги йўналишда ҳафтасига икки марта қатнайди. Бешинчи даражали эркинлик туфайли йўловчилар нафақат бутун йўналиш бўйлаб, балки Алмати ва Прага ўртасида ҳам учишлари мумкин бўлади. Яъни, Вьетнам пойтахтидан Қозоғистонга келган одамлар Чехия пойтахтига парвоз учун алоҳида чипта сотиб олишлари мумкин. Бу имконият тескари йўналишда ҳам сақланиб қолади.

Алматидан Вьетнам ва Чехияни боғлайдиган рейслар йўлга қўйилди
Фото: Алмати ҳокимлиги

— 2025 йилда Алматига ташриф буюрган веьтнамлик сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошди. Янги йўналиш Вьетнам билан туристик алоқаларни янада ривожлантиришга ва Алматининг ушбу мамлакатдан келган саёҳатчилар учун жозибадорлигини оширишга ёрдам беради, — дейилади бошқарма хабарида.

Алмати аэропорти маълумотларига кўра, Алмати ва Ханой ўртасидаги парвоз давомийлиги тахминан 6 соат 10 дақиқани, Алмати ва Прага ўртасидаги парвоз давомийлиги эса тахминан 7 соат 35 дақиқани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Сингапурга авиарейсларни йўлга қўяди.