Қозоғистон Сингапурга авиарейсларни йўлга қўяди
ASTANA. Kazinform — 20 октябрдан бошлаб SCAT авиакомпанияси Чимкентдан Сингапурга ҳафтасига икки марта рейсларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар беради Каzinform Фуқаролик авиацияси қўмитасига таяниб.
— Ушбу рейснинг ўзига хослиги шундаки, Қозоғистон авиакомпанияси Хитой орқали бешинчи ҳаво эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда парвоз қилади. Бу йўловчилар Хитойнинг Санья шаҳрига етиб бориши ва кейин Сингапурга учиб кетиши мумкинлигини англатади, — деб таъкидлади Фуқаролик авиацияси қўмитаси.
Бу шуни англатадики, авиакомпания нафақат Қозоғистон ва Сингапур ўртасида, балки Хитой ва Сингапур ўртасида ҳам йўловчиларни ташиши мумкин.
Қўмита Қозоғистон ва Сингапур ўртасида ҳаво қатновининг очилиши икки мамлакатда туризм, инвестиция ва бизнесни янада ривожлантиришини ва Қозоғистонни Марказий Осиёда транзит хабига айлантиришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ақтаудан Ереванга тўғридан-тўғри авиарейслар 16 декабрдан бошлаб қайта тикланади.