Алматидан Токиога тўғридан-тўғри рейслар қачон очилади

ALMATY. Kazinform – 2026 йилнинг март ойида Air Astana Алмати ва Токио ўртасида янги тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўяди.

Алматидан Токиога тўғридан-тўғри рейслар
Фото: centrum-air.com

Парвоз арафасида Япониянинг етакчи туроператорлари Алмати шаҳрида Қозоғистон туризм соҳаси вакиллари билан учрашди.

Мутахассисларнинг фикрича, Алматидан Токиога тўғридан-тўғри рейс очилиши Қозоғистон ва Япония ўртасидаги туризм ва ишбилармонлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, парвознинг биринчи йилида Япониядан 5-7 минггача сайёҳ келиши мумкин.

“Япония Қозоғистон учун стратегик муҳим бозор ҳисобланади. Ушбу йўналиш ва бўлажак парвоз икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва қизиқишни янги босқичга кўтаради”, – деди Алмати туризм департаменти вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Дархан Катишев Қозоғистон келажакда қайси шаҳарларга парвозлар очишини маълум қилганди.

Сўнгги хабарлар