Алматидаги ёнғин: қурбонларнинг аксарияти қозоғистонликлар

Хостелдаги ёнғин оқибатида Ўзбекистон ва Россия фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Алмати ҳокими Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

хостел
Фото: Александр Павский/Kazinform

“Вафот этганларнинг аксарияти қозоғистонликлардир. Бири - Ўзбекистон фуқароси, бири - Саха Республикаси (РФ) фуқароси, қолганлари - Қозоғистон фуқаролари. Ҳозир уларнинг ҳужжатларини текширилиб, кўриб чиқмоқда”, — деди Алмати ҳокими Ерболат Досаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун мегаполисда хостел ёниб кетди ва 13 киши ҳалок бўлди. Шифокорлар ёнғинда жароҳатланган 2 кишига ёрдам кўрсатди. Улар касалхонага ётқизилган, кейин эса амбулатор даволаниш учун уйларига жўнатилган. Воқеа жойидан 59 киши эвакуация қилинган, 56 нафари эса вақтинча яқин атрофдаги мактабга жойлаштирилган.

Сўнгги хабарлар