Алматидаги ярим марафонда 28 давлат вакиллари иштирок этди
Хорижий иштирокчиларнинг аксарияти МДҲ давлатларидан, Буюк Британия, АҚШ ва Австралиядан ҳам бор.
Натижада мутлақ ҳисобда Москвадан келган ярим марафончи енгил атлетика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Ринас Ахмадеев ғолиб бўлди. Унинг маррага етган вақти 1 соат 5 дақиқа 11 сонияни ташкил этади, бу эса Алмати ярим марафонининг 21,1 км масофаси учун янги мутлақ рекорд ҳисобланади.
«Мамлакатимизда ўтказилаётган марафонлар жаҳон мусобақалари харитасидан жой олгани, халқаро тадбирлар даражасига чиққанидан жуда хурсандман. Бу нафақат ички туризмга туртки бўлади, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам жозибадор тадбир бўлади», - деди мусобақа ташкилотчиси Салтанат Қазибаева.
Kazakh Tourism матбуот хизмати хабарига кўра, Qazaqstan Live Fest туризм, спорт ва фаол ҳаёт тарзига бағишланган янги тадбирдир. Фестивал доирасида 2022 йил 19 июн куни биринчи Nur-Sultan Half Marathon ярим марафони бошланади. Марафон «EXPO» халқаро кўргазмалар маркази ҳудудида бўлиб ўтади.