Алматида янги дам олиш маскани очилди
Алмати ҳокимлиги маълумотларига кўра, 2022-2023 йилларга мўлжалланган таъмирлаш ишлари доирасида шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси ва аҳоли илтимосига кўра Алатау тумани, Ақбулақ тумани, Аханов кўчасида бир вақтнинг ўзида 700 кишини сиғдира оладиган 450 метр узунликдаги дам олиш маскани қурилди.
«Олти минг квадрат метрдан ортиқ майдонда пиёдалар учун йўлаклар ётқизилди, ўриндиқ ва урналар, кўча чироқлари, пергала ўрнатилди. Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида футбол, баскетбол майдонлари, стол тенниси учун иккита стол, шунингдек, кема шаклидаги болалар майдончаси қурилди. Қурувчилар томонидан Давлат байроғи учун байроқ устуни ҳам ўрнатилди. Янги дам олиш маскани ободонлаштирилди. Ишчилар игнабаргли дарахтлар ўтқазишди, натижада 500 квадрат метрдан ортиқ майдон кўкаламзорлаштирилди», – дея хабар берди Алмати маъмурияти матбуот хизмати.
Муаллиф: Думан Арғингелди