Алматида шаҳар кунида уч эгизак дунёга келди

ALMATY. Kazinform – Сентябрь ойининг учинчи якшанбасида Алматида Шаҳар куни нишонланди. 

үшем
Фото: Алматы Қоғамдық денсаулық сақтау басқармасы

Байрам куни Алматидаги туғруқхоналарда 69 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 32 нафари ўғил болалар, 37 нафари қизлар. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, чақалоқлар ва уларнинг оналари ҳозир ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Шунингдек, бошқарма маълумотларига кўра, шаҳар перинатал марказида уч эгизаклар дунёга келган. Оғирлиги 1 968 грамм, бўйи 42 см бўлган ўғил бола, оғирлиги 1 648 грамм, бўйи 40 см бўлган қиз ва оғирлиги 1699 грамм, бўйи 41 см бўлган яна бир қиз туғилди.

Оила "Ансаған саби" махсус дастурига мурожаат қилди. Чақалоқларнинг онаси 30 ёшда.

Сўнгги хабарлар