Алматида ниқоб режими қачон олиб ташланади

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти бошлиғи ўринбосари Асел Қалиқова брифинг чоғида Алматида ниқоб режимини олиш ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Алмати шаҳри ҳозирда «яшил» зонада эканлиги биз коронавирус инфекциясининг бешинчи тўлқинини якунладик дегани эмас. Бу ҳали ҳам давом этмоқда. Шу боис, бугунги кунда ниқоб режимини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмади», - деди Асел Қалиқова.

Эслатиб ўтамиз, Алмати 27 февралдан бошлаб коронавирус бўйича «яшил» зонага ўтказилган эди. Инфекциялар сони камайиб бормоқда.

Масалан, охирги суткада 68 кишида коронавирус аниқланган. Даволаниб чиққанлар – 27, юқтирганлар – 22. Юқумли касалликлар шифохонасида 283 киши даволанмоқда. Реанимация бўлимида 32 бемор бор.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар