10:45, 24 Июнь 2023 | GMT +5
Алматида Медеудаги «саломатлик зинапояси»га югуриб чиқиш бўйича мусобақа ўтказилади
ALMATY. Кazinform – 25 июнь куни Алматида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида Медеудаги «саломатлик зинапояси»га югуриб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати шаҳар спорт департаменти маълумотларига кўра, тадбирда шаҳар аҳолиси ва турли ёшдаги ва турли имкониятларга эга меҳмонлар иштирок этишлари мумкин.
«Ҳар бир ёшдаги фуқаролар учун турли даражалар, масофалар 100, 200, 500 ва тўлиқ 842 зина кўрсатилган. Ташкилотчилар финалчилар ва совриндорларни медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлайдилар», — дейилади агентлик хабарида.
Югуриш мусобақасида қатнашиш учун sportevents.kz/ сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
Мусобақа 25 июнь (якшанба) куни бўлиб ўтади. 9:00 дан бошлаб рақамлар тарқатилади, соат 10:00 да югуриш мусобақаси бошланади.
Муаллиф: Думан Арғингелди