Алматида «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» фуқаролик форуми бошланди

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматида «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» фуқаролик форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йилги фуқаролик форуми «Олдинга силжиш: COVID-19дан кейин барқарор тикланиш» шиори остида ўтказилмоқда.

Форумда Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала, ҚР Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан, Қозоғистон Парламенти депутатлари, шунингдек, Марказий Осиёдан келган нодавлат ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этмоқда.

«Бу жуда муҳим воқеа. Кун тартибига долзарб масалалар киритилган. Биз, айниқса, Европа Иттифоқидан миннатдормиз. Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик даражаси ошиб бормоқда. Хусусан, глобал ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинмоқда, кўп томонлама ва икки томонлама ишлар давом этмоқда «, - деди форумни очган Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан.

Тадбирда жами 300 киши иштирок этмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар