Алматида ковид касалхоналаридаги ўринлар сони камайди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида коронавирусга чалинган 167 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

19 декабр ҳолатига кўра, шаҳарда бир суткада 30 киши коронавирусга чалинган. Шундан 28 тасида симптомли, 2 тасида касаллик белгилари кузатилмаган. 12 нафар бемор даволаниб чиқди, 4 киши қабул қилинди. «Юқумли касалликлар шифохоналарида 167 нафар бемор бор. Шундан саккиз нафари болалар. Ўринлар сони 1434 тадан 1104 тага камайди», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, реанимация бўлимида 32 киши ётибди. 6 нафар бемор эса сунъий нафас олиш аппаратига уланган.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар