18:31, 01 Июль 2021 | GMT +5
Алматида коронавируснинг ҳинд штамми билан касалланиш даражаси 78 фоизга етди
ALMATY. Kazinform – Алматида «дельта» штаммини юқтирганлар сони кўпаймоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўринбосари Ержан Бабақумаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Сўнгги 10-14 кун ичида шаҳарда касаллик юқтириш даражаси кескин кўтарилди. Агар бошида «дельта штамми« коронавирус юқтирганлар умумий сонининг 23 фоизини ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 78 фоизга етди. Илгари кунига 144 юқтириш ҳолати қайд этилса, бугунги кунда у 305 тага етди. Касаллик юқтирган одамларнинг катта қисмида симптомлар мавжуд ва атиги 23 кишида симптомлар мавжуд эмас», - деди у.
Ҳоким ўринбосари, шунингдек, мавжуд эпидемиологик вазият туфайли фуқароларни эмланишга чақириш муҳимлигини таъкидлади.