Алматида коронавируснинг «дельта плюс» штамми аниқланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида коронавируснинг дельта плюс штамми топилди. Бу ҳақда шаҳар бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жандарбек Бекшиннинг сўзларига кўра, сўнгги икки ой ичида COVID-19 билан касалланган беморларнинг аломатлари ўзгарган.

Агар сентябрда диарея устун бўлса, ноябр-декабрда - нейротоксик белгилар кузатила бошлади. Бундан ташқари, кўплаб беморлар интенсив терапия бўлимига ётқизилади. Шифокорлар янги штаммдан шубҳалана бошладилар.

«Бугун биз охирги лаборатория текшируви натижаларини олдик. Декабр ойининг бошида биз секвенирлашга 84 та намуна юбордик. Дельта плюс олтита намунада аниқланган. Ушбу штамм бизнинг шаҳримизда илк марта аниқланди«, - деди у.

ЖССТ маълумотларига кўра, бу штамм асл коронавирусга қараганда икки баравар юқумли.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram