Алматида ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулот нима

машина жасау
Фото: ortcom.kz

ALMATY. Kazinform - Алмати саноат зонасида фаолият юритувчи корхоналар 2023 йилда 801,3 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарган. Ишлаб чиқариш қуввати бўйича машинасозлик саноати олдинда. Бу ҳақда Алмати шаҳар Тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси хабар берди.

“2024 йил август ҳолатига кўра, Алматидаги энг йирик тармоқлардан бири - машинасозлик, хусусан, автомобилсозликдир. Биргина 2023 йилда 48 857 та автомобиль воситаси ишлаб чиқарилган”, - дейилади бошқарма хабарида.

Шунингдек, Тадбиркорлик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги 3 йилда, яъни 2021-2024 йилларда Алмати шаҳрида 57 та корхона ишга туширилган. Улар орасида ўтган йили 27 та корхона очилди.

Сўнгги хабарлар
telegram