Алматида хостел ёниб кетди ва 13 киши ҳалок бўлди

Алматида хостел ёниб кетди, 13 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати
Фото: Алмати шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти

Алмати шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 05:33 да Ади Шарипов кўчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Биринчи ўт ўчириш бўлими воқеа жойига 7 дақиқа ичида етиб келди.

“1-қавати ва ертўласи ётоқхонага айлантирилган 3 қаватли турар жой биноси ёнаётгани аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг умумий майдони 30 квадрат метрни ташкил этади. Кўрилган чоралар билан ёнғин соат 06:22 да ўчирилди”, - дейилади департамент ахборотида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни текшириш ва ўчириш жараёнида 13 кишининг жасади топилган. Ҳозир уларнинг шахси аниқланмоқда. Улар ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Алмати
Фото: Алмати шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти

 

Сўнгги хабарлар