Алматида бир кунда уч мингдан ортиқ одам КВИга қарши эмланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир сутка давомида 3 298 киши коронавирусга қарши эмланди. 1 компонентни 1335 киши ва 2 компонентни 1963 киши олди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 17 февралига қадар шаҳар аҳолисининг 1 130 119 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 083 956 нафар киши иккинчи компонентини олди. Улардан 124 493 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 51 027 киши эмланган. Уларнинг 2785 нафарини ҳомиладор аёл, 11175 нафарини эмизикли оналар, 37069 нафарини ўсмирлар ташкил этади. 220 842 нафар шаҳар аҳолиси ревакцинациядан ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида 119 та эмлаш пункти мавжуд. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар
telegram