Алматида Афғонистонни қўллаб-қувватловчи минтақавий марказ очилади

Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қанат Тумиш Астана шаҳрида Қозоғистон ва Афғонистон бизнес-форумида маълум қилди.
«Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаев минтақавий даражада БМТ агентликлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Марказий Осиё ва Афғонистонни барқарор ривожлантириш мақсадида Алмати шаҳрида БМТ минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Бу ғояни Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барча давлатлари қўллаб-қувватлади. Ўйлаймизки, бу ташаббус халқаро ташкилотлар ҳамда Марказий Осиё ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилади», - деди вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнда Астана халқаро форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ шафелигида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни янада ошириш зарурлигини таклиф қилган эди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи