Алматида аҳолини КВИга қарши эмлаш ва ревакцинация давом этмоқда
Агентлик маълумотларига кўра, Алмати шаҳрида 2021 йил 1 февралдан 2022 йил 26 апрелгача КВИга қарши вакцинанинг I компонентини 1 178 796 киши, вакцинанинг II компонентини 1 143 424 киши олган. Шунингдек, 26 апрел ҳолатига кўра, КВИга қарши 365 855 киши ревакцинациядан ўтди.
Умуман олганда, Алматида эпидемиологик вазият барқарор ва шаҳар «яшил» зонада. Бугунги кунда шаҳарда жамоавий иммунитет 59,8% ни ташкил этади. Бу барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш учун етарли эмас (иммунитет қатламининг камида 80% га эришиш керак).
Ҳозирда Алматидаги барча шаҳар клиникаларида Qaz COVIDin/Қазвак, VeroCell, «Комирнати» (Pfizer, АҚШ) каби вакциналар мавжуд. Барча манфаатдор шахслар COVID-19 га қарши эмланиши, яшаш ёки иш жойи, ўқиш жойидаги ҳудудий шаҳар клиникаларида ревакцинация қилиниши мумкин.
Муаллиф: Думан Арғингелди