16:15, 28 Февраль 2022 | GMT +5
Алматида 40 мингга яқин ўсмирлар Pfizer вакцинасини олди
ALMATY. Kazinform – 28 феврал ҳолатига кўра, Алматида бир кунда 867 киши эмланди. Шундан, I компоненти билан 374 киши, II компоненти билан 493 киши КВИга қарши эмланди. Бу ҳақда Алмати соғлиқни сақлаш департаментида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Ўтган йилнинг февралидан жорий йилнинг 27 февралига қадар шаҳарда 1 142 188 нафар, 2 компонент билан 1 096 444 нафар киши эмланди.
60 ёшдан ошганлар сони 124 974 нафарни ташкил этади. Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 55 103 киши эмланган, шу жумладан 3 063 ҳомиладор аёллар, 12 124 эмизикли оналар ва 39 884 ўсмирлар.
248 177 нафар шаҳар аҳолиси ревакцинациядан ўтди.
«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дея хабар қилди Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Муаллиф: Думан Арғингелди