Алматида 29 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3824 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«28 декабр ҳолатига кўра 3825 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 28 декабрига қадар шаҳар аҳолисининг 1 047 279 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 009 567 нафари иккинчи компонентини олган. Улардан 123 278 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 29 276 киши олган. Улар орасида 1600 нафар ҳомиладор аёл, 5840 нафар эмизикли оналар, 21836 нафар ўсмирлар бор.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар