Алматида 25 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3703 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«21 декабр ҳолатига кўра, 3703 нафар Алматилик эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 1578 киши, иккинчи компонентини эса 2125 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 21 декабрига қадар шаҳар аҳолисининг 1 040 818 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 001 772 нафари иккинчи компонентини олган. Улардан 123 024 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинаси билан 25 469 киши эмланган.

Уларнинг 1437 нафарини ҳомиладор аёл, 5089 нафарини эмизикли оналар, 18 минг 943 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалар мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, бозорлар ва савдо-кўнгилочар марказларида эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар