Алматида 24 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 1148 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«19 декабр ҳолатига кўра, 1148 нафар Алматилик вакцина билан эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 429 киши, иккинчи компонентини эса 719 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 19 декабрига қадар шаҳарда вакцинанинг биринчи компонентини 1 038 826 киши, 998 605 нафари иккинчи компонентини олган. Улардан 122 986 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 24 175 киши олган. Уларнинг 1371 нафарини ҳомиладор аёллар, 4805 нафарини эмизикли оналар, 179 99 нафарини ўсмирлар ташкил этади.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорларда эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар