15:21, 31 Декабрь 2021 | GMT +5
Алматида 22 мингдан ортиқ ўқувчи Pfizer вакцинасини олди
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3138 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«30 декабр ҳолатига кўра, 3138 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 30 декабрига қадар шаҳарда 1 049 774 киши вакцинанинг биринчи компонентини, 1 011 684 нафар киши иккинчи компонентини олди. Улардан 123 372 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 30 224 киши олган. Уларнинг 1 669 нафарини ҳомиладор аёл, 6 054 нафарини эмизикли оналар, 22 501 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 6559 киши ўтди.
Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш гуруҳлари мавжуд.
Муаллиф: Алма Муқанова