Алматида 207 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди

«13 феврал куни 1330 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 13 февралига қадар шаҳарда биринчи компонент билан 1 080 105 киши, иккинчи компонент билан 1 045 348 киши эмланган. Улардан 124 326 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) вакцинасини 49 016 киши олган. Улардан 2551 нафар ҳомиладор аёл, 10776 нафар эмизикли оналар, 35689 нафар ўсмирлар. Ревакцинациядан 207 296 киши ўтказилди.
«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Муаллиф: Алма Муқанова