Алматида 164 мингга яқин одам ревакцинациядан ўтди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 2279 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«31 январ куни 2279 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 1 февралига қадар шаҳарда 1 072 098 киши биринчи компонент билан, 1 033 779 киши иккинчи компонент билан эмланган. Улардан 124 041 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқарма хабарида.

Ревакцинациядан 163 857 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар