Алматида 1 млндан ортиқ киши вакцинанинг икки компонентини олган

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кунда 4497 ​​киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«20 декабр ҳолатига кўра, 4497 Алматалик вакцина билан эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 1571 киши, иккинчи компонентини эса 2926 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 20 декабрига қадар шаҳарда 1 039 754 киши вакцинанинг биринчи компонентини, 1000 343 нафар киши иккинчи компонентини олган. Улардан 122 999 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинаси билан 24 727 киши эмланган.

Уларнинг 1393 нафарини ҳомиладор аёллар, 4935 нафарини эмизикли оналар, 18399 нафарини ўсмирлар ташкил этади.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар