Алмати вилоятининг 200 мингдан ортиқ аҳолиси ревакцинациядан ўтказилди

None
None
TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятининг 200 мингдан ортиқ аҳолиси ревакцинациядан ўтказилди. Вилоятда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят аҳолиси учун 318 тиббий, 76 мобил ва 17 кўчма вакцинация пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар вакцинанинг биринчи компонентини 996 182 киши олган. Бу тегишли контингентнинг 83 фоизини ташкил этади. Вакцинанинг иккинчи компонентини эса 896 012 нафар киши ёки иммунизация қилинадиган катта ёшли аҳолининг 74,7 фоизини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ақсув, Балхаш, Қарасой туманлари ҳамда Қапшағай ва Текели шаҳарлари аҳолиси COVID-19 га қарши 100% эмланган.

«Бундан ташқари, 102 355 киши Comirnaty (Pfizer) вакцинасини олди, улардан 84 225 нафари ўсмирлар, 3 918 нафари ҳомиладор ва 14 212 нафари эмизикли аёллар.

Бундан ташқари, 210 943 киши тўлиқ ревакцинациядан ўтказилди, шундан 202 313 нафари «QazCovid-in» ва «SinopharmVeroCell» вакцинаси билан, 8630 нафари Comirnaty (Pfizer) вакцинаси билан эмланди.

Ҳозирда вилоят аҳолиси учун вирусга қарши тўрт турдаги препаратлари мавжуд: Гам-КОВИД-ВАК (Спутник V), «QazCovid-in», «SinopharmVeroCell» ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун, шунингдек, 50 ёшдан ошганлар ва тиббиёт ходимлари учун Comirnaty (Pfizer) вакцинаси мавжуд», - деди Алмаота вилояти Санитария-эпидемиология назорати департаменти матбуот хизмати.


Муаллиф: Самал Қабишева


Сўнгги хабарлар