Алмати вилоятида иккита АЭС қурилиши режалаштирилган
ASTANA. Kazinform - ҚР Атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Сатқалиевнинг маълум қилишича, Алмати вилоятида иккита атом электр станцияси қурилиши режалаштирилган, деб хабар берди Kazinform мухбири.

“Атом саноати бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб, унда Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш учун иккинчи истиқболли майдон аниқланди. Навбатдаги жой ҳам Алмати вилоятининг Жамбил туманида белгиланган. Яъни, мамлакатимиз жанубида ҳам иккинчи станцияга эга бўламиз, чунки у ерда энергия тақчиллиги мавжуд, электр энергияси ҳозирда у ерга "Шимол-Жануб" транзит линияси орқали узатиляпти. Бу энергия таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлайди", - деди Алмасадам Сатқалиев Парламентда бўлиб ўтган брифингда.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда барча потенциал етказиб берувчилар ва танлов иштирокчилари билан музокаралар олиб бориляпти.
"Хитойнинг CNNС компанияси фойдасига якуний қарор қабул қилинганича йўқ. Бироқ биз уни тақдим этилган таклифлар асосида устувор пудратчи сифатида кўриб чиқяпмиз", - деди Сатқалиев.