Алмати вилоятида 215 нафар ўсмир вакцина билан эмланди
Алмати вилоятида коронавирус инфекциясига қарши 318 та эмлаш хонаси ишга туширилди. Шунингдек, 76 та мобил пункт мавжуд.
Бугунги кунга қадар 842 433 киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, бу тегишли контингентнинг 70 фоизини ташкил этади. Иккинчи дозани, яъни эмлашнинг тўлиқ курсини олганлар сони - 768 160 киши, тегишли контингентнинг 64 фоизи ташкил этади.
«Ҳозирда вилоятда: Гам-КОВИД-Вак (Спутник V), Qaz Covid-in, Sinopharm Vero Cell 3 турдаги вакциналар қўлланилмоқда. Бундан ташқари, 15 ноябрдан Алмати вилоятида ўсмирлар ҳамда ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бошланди. Вилоятга жами 46 800 доза Comirnaty (Pfizer ) вакцинаси етиб келди. Бугунги кунга келиб, эмланганлар сони 240 кишини ташкил этади, улардан 215 нафари ўсмирлар, 3 нафари ҳомиладор ва 22 нафари эмизикли аёллардир», - дея хабар бермоқда Алмати вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси матбуот хизмати.
Вилоятдаги мактабларда 338, тиббиёт муассасаларида 272 эмлаш хоналари мавжуд.
Муаллиф: Самал Қабишева