Алмати вилоятида 1927 нафар ўсмир Pfizer вакцинасини олдилар

TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятида 1927 нафар ўсмир Pfizer вакцинаси билан эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Талдиқўрған шаҳрига 11 ноябр куни 16дан 37 ҳафтагача бўлган ҳомиладорлик даврида, ўсмирлар ва туғруқдан кейинги 42 кундан бошлаб эмизикли оналар учун 46 800 доза Комирнати (Pfizer) вакцинасининг биринчи партияси етказилди.

Алмати вилоятида 225 810 киши Комирнати (Pfizer) вакцинаси билан эмланди. Улар орасида 147 000 нафари 12-17 ёшдаги болалар, 34 510 нафари ҳомиладор аёллар (ҳомиладорликнинг 16-37 хафталиги), 44 300 нафари эмизикли аёллар (туғилгандан кейин 42 кун ўтгандан кейин)», - дейилади Алмати вилояти санитария-эпидемиология назорати департаменти матбуот хизмати хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, Алмати вилоятида 1927 нафар ўсмир Pfizer вакцинасини олган бўлиб, улардан 274 нафари 12 ёшдан 13 ёшгача бўлган, 492 нафари 14-15 ёшли ва 1161 нафари 16-17 ёшли болалар.

«Бундан ташқари, катталар гуруҳидан 377 киши эмланган. 325 нафари эмизикли аёллар, 52 нафари ҳомиладор аёллар вакцина билан эмланди», - дея қўшимча қилди вазирлик матбуот хизмати.


Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар