Алмати вилоятида 127 мингдан ортиқ одам Pfizer билан эмланди

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси маълумотларига кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи компонентини 1 022 830 нафар аҳоли ёки вилоят аҳолисининг 85,3 фоизи олган. Иккинчи компонентини эса 952 635 киши олди.
Балхаш, Оқсув, Қорасой туманлари ҳамда Текели, Қапшағайда биринчи компонентли эмлаш ишлари якунланди.
«Вилоятда Pfizer вакцинасининг биринчи компонентини 127 845 нафар киши олган бўлиб, улардан 104 206 нафари 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар, 17 106 нафари эмизикли аёллар, 4429 нафари ҳомиладор аёллар ва 2 104 нафари бошқа тоифадагилардир. Вакцинанинг иккинчи компонентини 109 315 киши қабул қилди. Уларнинг 90 337 нафари ўсмирлар, 14 972 нафари эмизикли аёллар, 3 793 нафари ҳомиладор аёллар, 213 нафари эса бошқа тоифаларга тўғри келади.
Шунингдек, ревакцинациядан 291 135 нафар киши ўтди, шундан 265 061 нафари Sinopharm и QazVac, 26 074 нафари Pfizer билан эмланди.
Муаллиф: Еламан Турисбеков